Комил Алламжонов унга суиқасд қилишда иштирок этганлар қамалганидан сўнг воқеа ҳақида пост қолдирди. «Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилганда ҳам 2 букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам», дея ёзди у.
Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди. Унга кўра, Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йилга қамалди.
Олий суд Комил Алламжонов атрофидаги 7 нафар фуқаронинг (қўриқчилар, ҳайдовчи ва бошқалар) шикоятларини кўриб чиқишни бошлади. Адвокатнинг айтишича, улар асоссиз равишда 15 суткага қамоққа олинган. Унинг сўзларига кўра, иш суд-ҳуқуқ тизимидаги «кўп сонли камчиликларни» очиб беради.
Ўзбекистон Ҳарбий суди Президент администрацияси департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Маҳкама мутлақо махфий бошланди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов.
Депутат Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбарининг Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдидларини мамлакат ички ишларига аралашиш деб қоралади. У Рамзан Қодировни кечирим сўрашга ва (агар у дўст бўлса) қидирувдаги икки фуқарони топишда ёрдам бериб, уларни Ўзбекистонга топширишга чақирди.
Комил Алламжоновга нисбатан қотилликка суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановга қидирув эълон қилинди. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.
Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётганлар 7 кишига етганини билдирди. Хусусан, улардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Яна бирининг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланди.
Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган яна уч шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Аввалроқ бир гумонланувчи ҳибсга олинганди.
Ичида Комил Алламжонов бўлган йўлтанламасга ўқ узишда гумонланганлардан бири ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси.
Кечаси Қибрай туманида 2 номаълум шахс Range Rover машинасига бир неча марта ўқ узган. Бош прокуратура хабарида фақат ҳайдовчи ҳақида маълумот берилган, аммо манбаларга кўра машинада Комил Алламжонов ҳам бўлган. У ҳам, ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган. Гумонланувчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбарлигидан кетган Комил Алламжонов хусусий секторга қайтишини маълум қилди. 2022 йилда у администрация раҳбари ўринбосари бўлгач, компанияларини бошқа эгаларига ўтказишини айтганди: «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман».
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси, собиқ энергетика вазири Алишер Султанов энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи, Комил Алламжонов ахборот сиёсати департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашига раҳбар бўлди. Бунгача у жамғарма директори бўлган. Мазкур лавозимда аввалроқ Комил Алламжонов ишлаган эди.
Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.
Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғи билан дарсликлар сифатини текшириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бундан ташқари, дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, «No Photo, No Video» муаммоси Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди. «Айрим ўзбошимчалик билан жорий қилинган тақиқлар жамиятга зарар келтириши муқаррар», — деди у.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг